Аврангзеб

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Ауранг Аламгир

Аврангзеб, Оламгир (асл исми Муҳйиддин Муҳаммад) (1618–1707 йил март, Аҳмадобод) – Ҳиндистон под-шоси (1658–1707), бобурийлар суло-ласидан, Шоҳ Жаҳоннинг учинчи ўғли, Зебуннисо бегимнинг отаси. Онаси – Мумтоз Маҳал номи билан машҳур бўлган Аржуманд Бонубегим. А. иниси Мурод-бахш билан иттифоқ тузиб, Деҳлида тахтни эгаллаган (1658). А. подшолик ерларини қўшни хонликлар – Бижапур ва Голконда ҳисобига кенгайтирди (1686–87). Лекин солиқларнинг кўпайиши, ҳиндларнинг давлат ишларидан узоқлаштирилиши, бутхоналар мол-мулкининг мусодара қилиниши, ҳиндлар орасида исломни жорий эттириш жараёни натижасида мамлакатда ғалаёнлар кўтарилиб турди (Маҳараштра, Панжоб, Деҳли – Агра вилоятларида). Шиважи (1630–80) бошчилигидаги кураш натижасида Ма-ҳараштра алоҳида хонлик бўлиб ажралди (1674). А.нинг ҳукмдорлик даврида Жанубий Ҳиндистон бир неча хонликларга бўлиниб кетди. Бу эса Ҳиндистонда бо-бурийлар салтанатининг емирилишини бошлаб берди. Андоза:Бобурийлар

Адабиётлар[edit]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил