Арк
Арк – Ўрта Осиё кўҳна шаҳарларидаги ҳукмдорлар қароргоҳи жойлашган қалъа банд ўрда. Ёзма тарихий манбаларда кўҳандиз, диз, коҳ, қаср, қалъа, ҳисор номлари билан ҳам тилга олинади. Табиий баланд тепа ёки махсус яратилган ба¬ланд дўнглик устига қурилиб, атрофи баланд девор билан ўралган, бир ёки икки дарвозаси бўлган. Арк ичида подшоҳ ва амирларнинг, амалдор ва лашкарбошиларнинг уй-жойлари, давлат девонлари. зарбхона, масжид, сардоба ва бошқа бинолар бўлган. Бухоро арки, Қ ўқон ўрдаси. Кўҳна арк ташқи қал`абанд деворлари. ичкаридаги серҳашам сарой бинолари сақланиб қолган. Самарқанддаги Амир Темур бунёд этган Арки Олий ва Чақартош қўрғон биноларининг қолдиклари. ташқи қал`а деворлари 19-асрда мустамлака маъмурияти томонидан атайин бузиб ташланган.
Адабиётлар[edit]
1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| ||||||||||||||||||||||||