Апомиксис
Апомиксис (апо ... ва юн. михис -оғиш) – организмларнинг жинсий жа-раён содир бўлмасдан кўпайиши. Том ма’нода А. муртакнинг уруғланмасдан ривожланишидир. Янги организмнинг жинсий ҳужайра (тухум) ёки вегета-тив ҳужайра ҳосил қилишига қараб А.ни иккига – партеногенез ва апога-мияга бўлиш мумкин А. ҳайвонот ва 579ўсимликлар дунёсида кенг тарқалган. Мас, огизайлангичлилар, дафниялар, ширалар ва бошқа ҳайвонларда, айрим сув ўтлари ва қирққулокларда А. партено-генез шаклида намоён бўлади. А. гулли ўсимликларда кенг тарқалган, 43 оилага мансуб 100 дан кўпроқ уруғда учрайди. А. айниқса буғдойдошлар, қоқидошлар, итузумдошлар, ра’нодошлар оиласида кўпроқ кузатилади. А. ирсий (регуляр) ёки ирсийланмайдиган (тасодиф) бўлиши мумкин. Муртакнинг чангланмасдан ри-вожланиши автоном А. дейилади. Чан-гланиш ёки тумшуқчада чангнинг униб чиқиши, ба’зан муртак халтасидаги мар-казий ҳужайранинг уруғланиши билан со-дир бўладиган А. индуцирланган А. деб аталади. Гулли ўсимликларда редуцир-ланган (муртак гаплоид) ўсимликларнинг 6 оиласида (лавлаги, ғўза, зиғир, тамаки, арпа, буғдой) редуцирланмаган (мур-так диплоид) партеногенез (қўнғирбош, чойўт, қоқиўт) мавжуд. Апогамия ад-вентив эмбриония (муртакнинг мур-так халтасидан ташқарида уруғ-куртак ҳужайрасидан ривожланиши) ва пар-теногенез тушунчалари яқин туради. Кўпайишнинг бу хилларида битта уруғда бир неча муртак ривожланади (ситрусларда доим учрайдиган полиэмброния). Кўпчилик апомиктик турларнинг по-пуляцияларида жинсий формалар ҳам аниқланган. А.нинг генетик хусусиятларидан айрим ўсимликлар селексиясида фойдаланилади.
Адабиётлар[edit]
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
