Антропоморфизм

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Файл:Тҳе Нортҳ Wинд анд тҳе Сун – Wинд – Прожеcт Гутенберг этехт 19994.жпг
Эзопнинг Шимол шамоли ва қуёш эртагига Мило Wинтер чизган безак. Унда шамолнинг одам каби юз-кўзи бор ва оғзидан ҳаво пуфлаб, йўловчининг кийимини учириб юбормоқчи.

Антропоморфизм (юнон. ανθρωπος – „одам“ ва юнон. μορφή – „шакл“) ёки шахслаштириш деб одам бўлмаган мавжудот, ҳодиса ёки мавҳум нарсаларни одамсимон ёки одам хулқига эга қилиб тасвирлашга айтилади. Масалан, антропоморфик асар ва қарашларда шамол, ёмғир каби табиат ҳодисалари, худо ёки ватан каби мавҳум консепсиялар одам каби фикрлаб, суҳбатлашади. Атама ХВИИ асрда киритилган.[1][2]

Антропоморфизм (антропо ... ва юн. морпҳе – шакл, кўриниш) – худо ҳамда илоҳий кучларни, табиатда-ги нарса, ҳодисаларни инсон қиёфасида тасаввур қилиш. А. қадимги юнонлар динида кенг тарқалган эди. Уларнинг тасаввури-ча, худолар инсонга хос хусусиятларга эга бўлиб, абадий яшайди. А. ҳозирги замон динларининг кўпига хос бўлсада, ислом ва иудаизм (яҳудий) дини уни тан олмайди. Исломда худони инсонга ўхшатиб тасаввур этиш ва одам қиёфасида расмга тушириш ман этилган. [3]


Антропоморфизм айниқса эртак ва мифологик ҳикояларда кузатилади. Кино ва мултфилмларда ҳам шахслаштирилган ҳайвонлар (масалан, кийим кийиб юрадиган бўри ва қуён) ёки ҳодисалар (чолғу ушлаган ўлим) тасвирланади.

Манбалар[edit]

  1. Ҳарпер, Доуглас. Онлине Этймологй Диcтионарй. Доуглас Ҳарпер.
  2. Мерриам-Wебстер. Мерриам-Wебстер.
  3. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил