Антиоксидловчилар
Антиоксидловчилар, анти-оксидантлар, оксидланиш ингибиторлари – моддаларнинг молекуляр кислород билан оксидланишига йўл қўймайдиган ёки оксидланишини секинлаштирадиган моддалар.А. га кўп атомли феноллар, ароматик аминлар, диалкилсулфидлар, диалкил фосфат ва диарилдитиофосфатлар (рух тузи), диалкилдитиокарбаматлар (кад-мий, рух тузлари) ва бошқа киради. Органик бирикмаларнинг оксидланиш жараёни занжир реаксия тарзида боради; ок-сидланишнинг биринчи босқичи эркин ҳолатдаги фаол пероксид радикал (РО2), алкоксил (РО) ва алкил (Р) радикаллар иштирокида бўлади. А. шу радикаллар билан реаксияга киришиб, оксидланишнинг тўхташи ёки секинлашишига – занжир реаксиянинг узилишига сабаб бўлади. Самарали А. моддаларга жуда оз миқдорда (0,01 – 0,001%) қўшилганда ҳам уларнинг оксидланиш тезлигини кескин камайтиради ва ма’лум вақтгача (тўхташ даври, индуксия) уларда оксид-ланиш маҳсулотлари ҳосил бўлмайди. А.нинг та’сирчанлиги уларни реаксияга киритиш пайтига боғлиқ. Улар моддаларга оксидланиш жараёни бошланмасдан аввал қўшилса, жуда яхши натижа беради. Трансформатор, турбина ва мо-тор мойларига А. қўшилганда, уларнинг ишлаш муддати 2 – 4 марта узаяди. А. каучук ва озиқ-овқат саноатида ҳам иш-латилади.
Адабиётлар[edit]
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
