Анизотропия
Jump to navigation
Jump to search
Анизотропия (юн. анисос – бир хил бўлмаган ва тропос – йўналиш) – модда физик хоссаларининг ҳар хил йўналиш ва кесимларда ҳар хил бўлиши. А., мас, кристалларнинг қаттиқдик, иссиқлик, оптик, магнит, электр ва бошқа хоссалари учун хос. Дистен, андалузит, графит каби минералларнинг қаттиқлиги бўйламасига бир хил бўлса, кўндалангига бошқача бўлади. Бир ёқлама босим та’си-рида дастлабки тузилишини ўзгартириб, ҳар хил кесимда турлича тузилишни ҳосил қилган, таркибидаги минераллар ма’лум қонуниятга бўйсўнган тоғ жин-сларига анизотропик тоғ жинслари дейи-лади. А. ҳодисаси минералларнинг оптик хусусиятини ўрганишда катта аҳамиятга эга.
Адабиётлар[edit]
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
