Алехандре Думас
| Алехандре Думас | |
| Алехандре Думас | |
| Таваллуд санаси: | 24-июл 1802-йил |
|---|---|
| Вафот санаси: | 5-декабр 1870-йил (68 ёшда) |
| Касб: | ёзувчи ва драматург |
| Фаолият: | 1829-1869 |
| Йўналиш: | Наср ва драма |
| Жанр: | Романтизм, тарихий асарлар |
| Магнум опус: | „Уч мушкетёр“ (1844) ва „Граф Монте-Кристо“ (1844-1845) |
Алехандре Думас (талаффузи: Александр Дюма) (24-июл 1802 — 5-декабр 1870) — фаранг ёзувчиси. Саргузашларга бой тарихий романлари билан ном чиқарган. Думас энг машҳур франсуз ёзувчиларидандир. Алехандре Думаснинг ўғли Алехандре Думас ҳам ёзувчи бўлган. Шунинг учун Алехандре Думас катта Думас пèре (Думас-ота) ва Алехандре Думас кичкина Думас филс (Думас-ўғил) деб юритилади.
Алехандре Думаснинг энг машҳур асарлари „Уч мушкетёр“ (1844), „Граф Монте-Кристо“ (1844-1845), „Йигирма йилдан кейин“ (1845) ва „Виконт де Бражелон“ (1848-1850) романларидир. Думас романлар билан бирга драмалар ҳам ёзган. У ҳаёти давомида 1200 дан ошиқ асар ёзган.[1] Алехандре Думаснинг кўп асарлари рус тилидан ўзбек тилига таржима қилинган.
Ижоди[edit]
Думас адабий фаолиятини драматург сифатида бошлаган — унинг илк асари „Ов ва муҳаббат“ (1825) кичик песасидир. „Генрих ИИИ ва унинг саройи“ (1829) драмаси ёзувчига муваффақият келтирди. Думаснинг „Антони“ (1831), „Нел минораси“ (1832) ва бошқа песалари романтик театр тарихидаги муҳим воқеадир.
1835-йилда Думас биринчи тарихий романи „Изабелла Баварская“ни эълон қилди. 19-асрнинг 40-йилларида кетма-кет „Уч мушкетор“ (1844), „Йигирма йилдан сўнг“ (1845), „Виконт де Бражелон“ (Ле Виcомте де Брагелонне, оу Дих анс плус тард) (1848—50) тарихий-саргузашт романлари пайдо бўлди. Трилогияни ташкил этган бу романларнинг қаҳрамонлари умумий — асардан-асарга ўтиб юради. Учинчи романни аслида Паул Маҳалин ёзган. Шундай бўлса ҳам, китобга автор деб Думасмнинг номи кўрсатилган. „Қиролича Марго“ (1845), „Монсоро хоним“ (1846), „Қирқ беш“ (1847—48) — Генрих Наваррский ҳақидаги трилогиядир. „Граф Монте-Кристо“ (1845—46) замонавий ҳаёт ҳақидаги саргузашт роман.
Думас романлар ва песалардан ташқари эсдаликлар, йўл очерклари ва бошқа асарлар ёзган. „Париждан Астрахонгача“ (1858) китоби Россияга саёҳати ҳақида.
Думаснинг романлари қизиқарли, уларда ҳаётга фаол муносабат сезилиб туради, воқеалар тез ривожланади, қаҳрамонлари жасур, хушчақчақ, топқир, қийинчиликларни осон бартараф қилади ва ҳамиша ғолиб чиқади.
Думаснинг бир қатор асарлари дунёнинг турли мамлакатларида экранлаштирилган. „Граф Монте-Кристо“, „Уч мушкетёр“ романлари ўзбек тилида нашр этилган. „Нел минораси“ песаси „Ажал минораси“ номи билан ўзбек тилида саҳналаштирилган (1972).
Манбалар[edit]
- ↑ "Алехандре Думас (1802-1870)". Миcрософт® Студент 2009 [ДВД]. Редмонд, Вашонгтон: Миcрософт Cорпоратион. 2008.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |