Алберт Cамус

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search
Ғарбий фалсафа
ХХ аср
Алберт Cамус, гагнант де прих Нобел, портраит эн бусте, посé ау буреау, фаисант фаcе à гауче, cигаретте де табагисме.жпг

Исм

Албер Камю

Таваллуди

7-ноябр 1913-йил(1913-11-07)
Мондови, Жазоир

Вафоти

4-январ 1960-йил(1960-01-04)
(46 ёшда)
Виллеблевин, Франсия

Фалсафа мактаби

Абсурдизм
Нобел призе медал.свг Адабиёт бўйича Нобел мукофоти (1957)

Асосий қизиқишлари

Этика, Инсон табиати, Адолат, Севги, Сиёсат

Машҳур фикрлари

"Абсурд биринчи ҳақиқатдир"
"Доимо жуда узоққа боргил, зеро ўша ердагина ҳақиқатни топасан."
"Исён қиламан; демак мавжудман."

Олган таъсирлари

Мичаэл Новак, Тҳомас Мертон, Жаcқуэс Монод, Жан-Пол Сартр

Алберт Cамус (талаффузи: Албер Камю) (7-ноябр, 19134-январ, 1960) франсуз адиби ва файласуфи бўлган. Экзистенсиализмга оид деб қаралса-да, Камю бирор мактаб ёки ғояга тегишли бўлгандан кўра мустақил мутафаккир бўлишни афзал кўрган. У шахсни ғоядан устун қўйган. 1945 йилда берган интервюсида Камю шундай деган: “Йўқ, мен экзистенсиалист эмасман. Сартре ва мен исмларимизни ёнма-ён кўришдан доимо таажжубда бўламиз....” (Лес Ноувеллес литтераирес, 15 ноябр, 1945). Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги Қаршилик ҳаракати қатнашчиси бо'лган. Ижодий фаолияти 1937 йилдан бошланган. "Бегона" (1942) қиссаси, "Сизиф ҳақида асотир" (1942) фалсафий очерки, "Англашилмовчилик" (1944) ва "Калигула" (1945) драмалари — инсон ҳаётининг маъноси тўғрисидаги ўйлардан иборат. "Вабо" (1947) роман-рамзий ҳикояси Қаршилик ҳаракати ҳақида. Асарлари адабиёт ва фалсафани яна ҳам бир - бирига яқинлаштирган. Камю "Исёнкор одам" (1951) фалсафий очерки, "Тубанлашув" (1956) қиссаси, "Салтанат ва сургун" (1957), "Швед нутқи" (1958) каби ҳикоялар тўплами муаллифи. Нобел мукофоти лауреати (1957). "Бегона" қиссаси ва "Вабо" романи Аҳмад Аъзам томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1995).[1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
ВикиИқтибос
Викииқтибосда
Алберт Cамус ҳақида саҳифа мавжуд.