Ал-Қоида

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

Ал-Қоида (арабча القاعدة - "асос") сунний жиҳодчи ҳарбий ташкилотларнинг халқаро бирлашмасидир. Унинг илдизлари 1989 йили Совет қуролли кучларининг Афғонистондан олиб чиқилиши билан мамлакатда куч йиға бошлаган диний фундаменталистлар ва уларнинг ҳомийлари(Усома бин Лодин ва бошқалар)га бориб тақалади.[1] Ал-Қоиданинг дастурига мусулмон ўлкаларда хорижий таъсирларга чек қўйиш ва янги исломий халифалик яратиш киради.

„Ал-Қоида“ ташкилоти 1980-йиллар охирида ташкил этилган. 1998-йил АҚШнинг Танзания ва Кениядаги элчихоналаридаги портлашлар ва 2001-йил 11-сентябрида Ню-Ёркдаги терактлардан сўнг „Ал-Қоида“ жаҳондаги энг йирик ва қудратли террорчилик ташкилоти сифатида кўрила бошланди. Ташкилот асосчиси Усома бин Лодин 2011-йил майида Покистонда йўқ қилинган. Унинг ўлимдан сўнг Айман ал-Заваҳирий ташкилот этакчисига айланди. [2]

Ал-Қоида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши,[3] НАТО,[4][5] Европа Иттифоқи,[6] Америка Қўшма Штатлари,[7] Австралия,[8] Канада,[9] Исроил,[10] Япония,[11] Нидерландия,[12] Бирлашган Қироллик,[13] Россия,[14] Швеция,[15] ва Швейцария[16] томонидан террористик ташкилот деб топилган. Бироқ Ал-Қоида қарши кенг ҳарбий ва оммавий кампания 2001 йил 11 сентабр террористик ҳуружларигача бошланмаган.

Иловалар[edit]

  1. ББC мақоласи
  2. БМТ «Ал-Қоида»нинг парчаланаётгани ҳақида маълумот берди
  3. [1]
  4. [2]
  5. [3]
  6. [4]
  7. [5]
  8. [6]
  9. [7]
  10. [8]
  11. [9]
  12. [10]
  13. [11]
  14. [12]
  15. [13]
  16. [14]