Абду Муҳаммад
Абду Муҳаммад (1849, Танта ш. яқинидаги Шабшир эл-Ҳисса қишлоғи – 1905.11.7) – мисрлик илоҳиётчи, жамоат арбоби. Қоҳирадаги ал-Азҳар дорил-фунунида таҳсил олган (1869–77). Ди-ний-фалсафий қарашлари Жамолиддин Афғоний ғоялари та’сирида шаклланган. Миллий озодлик курашида иштирок этганлиги учун ҳибсга олиниб, сўнгра Мисрдан чиқариб юборилган (1883–88); 1884 йилда Парижда ал-Афғоний билан биргаликда "Ал-Урват ал-вусқо" ("Мустаҳкам бирлик") яширин жамияти-ни тузди, бу жамият мусулмон зиёлилари орасида катта та’сири бўлган шу номдаги газетани нашр этган. 1889 йил Мисрга қайтиб келди; қозилик, ал-Азҳар дорилфуну-нида мударрислик қилди. 1898 йил "Ал-Манар" жур.га асос солди. 1899 йилдан умрининг охиригача Миср муфтийси бўлди. А. ижтиҳод ҳуқуқини илгари су-риб, ислом ақидаларини оқилона талқин этиш, ба’зи урф-одат ва тақиқларни ен-гиллаштириш тарафдори бўлиб чиқди. Жумладан А.нинг мусулмонларга одам ва ҳайвонларни тасвирлашга, банкларга омонатлар қўйиб улардан фоиз олиш-га, европача бош кийим кийишга рухсат берувчи ва ш.к. фатволари жуда машҳур бўлиб кетди. А. "Қур’он тафсири", "Рисолат ат-тавҳид" ("Яккахудолик тўғрисида рисола"), шунингдек шариат ва та’лим тизимини ислоҳ қилишга оид 30 га яқин китоб муаллифидир.
Адабиётлар[edit]
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
