İсмет İнöнü

From Vikipediya
Jump to navigation Jump to search

ИНОНУ (Инону) Исмат (1884-1973) — Туркия давлат ва сиёсий арбоби. Отатуркнинг энг яқин сафдоши. Армия Бош штаби бошлиғи ва Ғарбий фронт қўмондони бўлган. 1921 йил январ ва март ойларида Инону қишлоғидаги жангда И. қўмондонлигидаги Туркия армияси грек босқинчилари устидан ғалаба қозонган. Туркияда фамилия расм бўлгач, ўша ғалаба шарафига И. деган фамилия олган. 1922 йил Ташқи ишлар вазири. 1923—37 (танаффус билан) ва 1961—65 йилларда Бош вазир. 1938— 50 йилларда Халқ республикачилар партияси (ХРП) раиси ва республика президенти бўлган. ХРП парламент сайловида енгилгач, мажлис (парламент)даги ХРП оппозициясига бошчилик қилган. 1961—65 йиллари Туркия Бош вазири, кейинчалик яна оппозиция раҳбари. 1972 йилдан истеъфода. [1]

Манбалар[edit]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил