Munozara:Koreya Respublikasi

Sahifa kontenti boshqa tillarda dastaklanmaydi.
Vikipediya, ochiq ensiklopediya


Корея-Ўзбекистон: хамкорлик самаралари Ўзбекистон ва Жанубий Кореяни катта масофа ажратиб туради. Шунга қарамай, Ўзбекистон ва Кореяни мустаҳкам дўстлик ришталари, халқларимизни тарихий маънавий яқинлик боғлаб туради. Бу яқинликнинг теран асослари бор. Иккинчи жаҳон уруши йилларида тақдир тақозоси билан Ўзбекистонга келиб қолган корейсларга юртимизда қандай меҳр-мурувват кўрсатилганини Корея аҳли мамнуният билан ёдда тутади. Бағрикенглик, саховат, тотувлик, меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик ўзбек ва корейс халқлари учун бирдек хос фазилатлардир. Маънавий яқинлик ўзаро ишонч ва ҳурматга асос бўлади.

Икки мамлакатнинг сиёсий муносабатлари ҳақида сўз кетганда, аввало, давлат раҳбарлари ўртасидаги самимий дўстликни таъкидлаш керак. Бу дўстлик Жанубий Корея Президенти Ли Мён Бак Сеул мэри бўлган йиллари бошланган. 2008 йилда Ли Мён Бак президент сайловида ғалаба қозониб, давлат раҳбари лавозимини эгаллагач, инаугурация маросимига олий фахрий меҳмон сифатида Ўзбекистон раҳбарини таклиф этди. 2009 йилнинг май ойида Ўзбекистон ва Жанубий Корея раҳбарлари Тошкентда учрашдилар.

Олий даражадаги учрашувларнинг мунтазамлиги муносабатларини ривожлантиришдаги фаолликдан далолат беради. Бундай учрашувлар ҳали томонлар ҳамкорликда ўзлаштирмаган янги соҳаларни кашф этишга, янги қўшма лойиҳалар ишлаб чиқишга йўл очади, янада манфаатли алоқалар истиқболини яқинлаштиради.

Сеулда навбатдаги Ўзбекистон –Корея саммитига катта ҳозирлик кўрилган. Аэропортда, шаҳарнинг марказий кўчаларида икки давлат байроқлари ҳилпирайди, ўзбек ва корейс тилларида ёзилган қутлов сўзлари кўзга ташланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентини “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ислом Каримов ва Ли Мён Бак шоҳсупага кўтарилдилар. Икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Президентларнинг яккама-якка суҳбатида Ислом Каримов ва Ли Мён Бак мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболига оид масалалар, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Мамлакатимиз раҳбари ушбу саммит Жанубий Корея Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигининг яна бир ёрқин далолати эканини, айни пайтда Тошкент ҳам Сеул билан алоқаларни юксак қадрлашини таъкидлади.

Ли Мён Бак ушбу учрашув ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолатини таҳлил этиш, истиқболда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашиш учун қулай имконият эканлигини қайд этди.

Президентлар хавфсизлик масалаларини муҳокама қилдилар. Халқаро терроризм ва экстремизмга, қурол-яроғ ва наркотик моддалар контрабандасига қарши курашдаги ҳамкорлик, оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқаро сиёсат майдонида бири-бирининг ташаббусларини ёқлаб, бири-бирини қўллаб –қувватлаб келади. Хусусан, Ли Мён Бак 2018 йилда бўладиган Қишки олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш учун Пхёнчхан шаҳри номзодини қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик изҳор этди.

Ўзбекистон Сеулнинг Корея яриморолидаги муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилиш масаласига ёндашувини, Корея Республикаси раҳбариятининг “Янги Осиё дипломатияси” ташаббуси ҳамда энергетик стратегиясини қўллаб қўвватлайди. Ўзбекистон раҳбари ташаббусининг самараси –Марказий Осиё ядро қуролидан холи ҳудудга айлангани Корея Республикасида юксак қадрланади. Таъкидлаш жоизки, Ислом Каримов ва Ли Мён Бак Шимолий Кореянинг ядросизлантирилиши Шимоли-Шарқий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг муҳим шарти экани борасида ҳамфикрдир.

Мамлакатларимиз ўртасида иқтисодий хамкорлик изчил ривожланмоқда. Ўзбекистон ва Жанубий Корея нефть-газ, кончилик, машинасозлик, автомабилсозлик, тўқимачилик, логистика, кимё саноати, қурилиш, ахборот –коммуникация технологиялари ва қатор бошқа соҳаларда кенг кўламли қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Корея қўшма қўмитаси мунтазам йиғилишлар ўтказиб, алоқаларнинг янги қирраларини очиш, мазмунини бойитиш, савдо ва сармоя ҳажмини ошириш масалаларини кўриб чиқади. Энергетика ва табий ресурслар бўйича идоралараро қўмита тузилган.

Ислом Каримов ва Ли Мён Бак икки томонлама муносабатлар 2006 йилда имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация руҳида ривожланиб бораётганини таъкидладилар. Ушбу ташриф Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришига ишонч билдирилди.

Президентлар мулоқоти икки мамлакат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибидаги музокарасида давом этди. Унда асосий эътибор савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар ҳамкорлик масалаларига қаратилди.

Жанубий Корея Ўзбекистоннинг энг йирик сармоявий шерикларидан биридир. Унинг мамлакатимиз иқтисодиётига киритган сармояси 2 миллиард АҚШ долларидан ошди. Айниқса, нефть-газ, кончилик, нефть кимёси, логистика, қурилиш соҳаларида йирик лойиҳалар бор. Навоий шаҳридаги халқаро аэропорт негизида барпо этилаётган эркин индустриал-иқтисодий зона бунга ёрқин мисолдир. Ушбу зонадаги қитъалараро интермодал логистика маркази МДҲда ягона бўлиб, у ерда юклар тезкорлик билан туширилади ва ортилади, тақсимланади, махсус омборларга жойлаштирилади. Осиёдан Европага ва Европадан Осиёга жўнатиладиган юклар глобал юк ташиш тармоғининг муҳим бўғинига айланадиган ана шу марказдан ўтади.

Таъкидлаш жоизки, хорижда мазкур эркин индустриал-иқтисодий зонага қизиқиш кучайиб бормоқда.

2009 йил март ойида Сеулда Ўзбекистонда сармоявий ҳамкорлик соҳасидаги янги имконятларга бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Кореялик ишбилармонлар эркин индустриал-иқтисодий зонадаги қулайлик ва имтиёзлар билан атрофлича таништирилди. Натижада умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларидан ошадиган 35 та сармоявий лойиҳа бўйича келишувларга эришилди.Бу шундан далолат берадики “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасини ривожлантириш томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидандир.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ўзбекистон айнан Жанубий Корея билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришнинг мураккаб, энг илғор технологиялар талаб қиладиган, тайёр маҳсулоти юксак даражадаги қўшимча қийматга эга турини ўзлаштириб, дунёдаги саноқли автомобилсоз даватлар қаторида ўрин олади.

“Корея газ корпорацияси” (“КОГАЗ”) билан ҳамкорлик нафақат газ конларида геология – разведка ишларини олиб бориш ва конларни ўзлаштириш, балки йилига 445 минг тонна полиэтилен ҳамда полипропилен ишлаб чиқаришни ҳам қамраб олган. Яъни газ хом ашёсини қайта ишлаб, юқори қўшимча қийматли маҳсулот чиқарилади. Бу лойиҳа доирасида 3,12 миллиард АҚШ доллари миқдорида Жанубий Корея сармоясини жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Савдо алоқалари борасида Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида 1992 йилдан энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилинганини таъкидлаш жоиз. 2008 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми бир миллиард доллардан ошди.2009 йилда эса бу кўрсаткич 1,2 миллиард долларни ташкил этди. Юртимизда 351 Ўзбекистон - Жанубий Корея қўшма корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Ушбу мамлакатнинг 91 фирма ва компанияси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очган.

Музокараларда Ислом Каримов ва Ли Мён Бак савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатига юксак баҳо бердилар. Шу билан бирга, ҳозирга қадар эришилган натижалар Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг салоҳият ва имкониятларини тўлиқ акс эттирмаслиги таъкидланди. Имкониятларни тўла ишга солиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Гуманитар ҳамкорлик ҳам изчил ривожланиб бораётир.

1992 йилда Тошкентда Корея таълим маркази фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон давлати жаҳон тиллари университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институтида Корейс тили ва маданияти марказлари, Тошкент ахборот технологиялари университетида Ахборот технологиялари маркази очилган. Тошкентда “Ўзбекистон Корея” касбга тайёрлаш марказини очиш лойиҳаси таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг яна бир муваффақияти бўлди. У ерда ҳар йили 360 нафар йигит-қиз компютер йиғиш, графика, электротехника, қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш, автомобилларга хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича таҳсил олади.

1999 йили Тошкентда очилган “Ўзбекистон – Корея Респубилкаси” дўстлик жамияти маданий алоқаоарини ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда. Мунтазам равишда фестиваль, кўргазма, концерт ва бошқа кўплаб маданий тадбирлар ташкил қилинмоқда. Корея Респубилкасида ўтказилган “Марказий Осиё нафосати” фотокўргазмаси, “Сўғдиёна” ансамбилининг “Ипак йўли руҳи” концерти, “Ипак йўли фестивали, ҳар йили Тошкентда бўладиган Корея маданияти ҳафталиги шулар жумласидандир. Кореялик хонанда ва созандалар Самарқандда ўтадиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида доим фаол иштирок этади.

- Ушбу ташриф мунтазамлик тусини олган ўзаро ишончли мулоқатларининг мантиқий давомидир,-деди Ислом Каримов.-Биз синалган стратегик шерик мамлакат билан муносабатларни янада ривожлантириш тарафдоримиз. Сўнгги вақтларда мамлакатларимиз, айниқса, йирик қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш иншоотлари барпо этиш борасида фаол ва самарали ҳамкорлик қилмоқда.

- Дарҳақиқат, мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар изчил ривожланмоқда, -деди Ли Мён Бак.-2009 йил кўплаб давлатлар учун оғир келди. Ўзбекистон эса иқтисодий ўсишга эришди ва йирик халқаро лойиҳалар ижросини давом эттирди. Жанубий Корея Ўзбекистон билан барча соҳаларда ҳамкорлик қилади. Биз Ўзбекистон билан иқтисодиёт, таълим, маданият ва кўплаб бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, айни пайтда халқаро майдонда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш тарафдоримиз.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ҳукуматлари ўртасида 2008 йил 12 майда имзоланган 2008-2011 йилларда Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармасининг (EDCF) имтиёзли кредитларини тақдим этиш тўғрисидаги ҳадли битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги битим, муқобил энергия манбалари ва энергия тежаш технологияларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим, Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуини қуриш ва конни ўзлаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича сармоявий битим имзоланди.

Умуман, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи доирасида икки мамлакатнинг турли вазирлик ва идоралари ўртасида жами 16 та ҳужжат имзоланди. Уларда инфратузилма, тиббиёт, атроф-муҳит муҳофазаси, ўсимликлар карантини, сайёҳлик, қишлоқ хўжалиги ва қатор бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Тошкентда Сеул боғини барпо этиш кўзда тутилган.

Шу куни мамлакатимиз раҳбари Корея Республикаси Бош вазири Чон Ун Чан билан учрашди. Мулоқот чоғида ташриф асносида эришилган келишувларни амалиётга тўла ва муваффақиятли татбиқ этиш учун икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш, уларнинг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Президент Ислом Каримов Корея Республикаси Миллий ассамблеяси (парламенти) Спикери Ким Хёнг О билан ҳам музокара ўтказди. Давлатлараро муносабатларни ривожлантиришда олий қонун чиқарувчи органларнинг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида парламентлараро алоқалар кўламини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Давлатимиз раҳбари Корея Республикаси миллий ёдгорлик мажмуига ташриф буюрди. Жанубий Кореянинг озодлиги йўлида жон фидо қилганлар хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ёдгорлик пойига гул қўйди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Корея Республикасига давлат ташрифи давом этмоқда.

Koreya respublikasi, KR (Taehan Minguk) — Uzoq Sharqda, Koreya ya. o.da, 38-paralleldan jan.da joylashgan davlat. Maydoni 98,48 ming km2. Aholisi 47,904 mln. kishi (2001). Poytaxti — Seul shahri Maʼmuriy jihatdan 9 viloyat (province) va viloyat maqomidagi 2 shahar (Seul va Pusan)ga boʻli-nadi. Rasmiy tili — koreys tili. Yi-rik shaharlari: Seul, Pusan, Kvanju, Inchxon, Techjon, Ulsan.

Davlat tuzumi. KR — parlamentli respublika. Amaldagi konstitutsiyasi 1988 yil 25 fevraldan kuchga kirgan. Davlat boshligʻi — prezident. U aholi tomonidan umumiy toʻgʻri va yashirin ovoz berish yoʻli bilan 5 yil muddatga saylanadi. Konstitutsiyaga binoan, prezident hokimiyati birmuncha cheklangan. Qonun chiqaruvchi hokimiyat — Millat majlisi. Ijroiya hokimiyatni prezident va bosh vazir boshchiligidagi hukumat amalga oshiradi.

Tarixi. KR 1948 yilda eʼlon qilingan. 40 yil mobaynida diktatorlik rejimi hukmronlik qildi. Avvaliga Li Sin Man (1960 yilda agʻdarib tashlandi), soʻng Pak Chjon Xi (1979 yilda oʻldirildi) rejimi hukm surdi. 1980—87 yillarda Chon Du Xvan prezident lavozimida boʻldi. 1987 yilda oʻtkashlgan referendum yangi konstitutsiyami tasdiqladi. 1988 yil 25 fevralda kuchga kirgan mazkur konstitutsiya koʻp bosqichli saylov oʻrniga toʻgʻri prezident saylovini joriy etdi, parlamentning huquqlarini kengaytirdi, prezidentning vakolatlarini chekladi, uning lavozimda boʻlish muddatini 7 yildan 5 i.ga keltirdi, armiyaning siyosatda qatnashmasligi xaqidagi nizomni konstitutsiyaga kiritdi, matbuot erkinligini mustahkamladi.

1992 yil dek.da oʻtkazilgan prezident saylovida Demokratik liberal partiya nomzodi Kim Yen Sam gʻalaba qozondi. Uning shiori "barkarorlik sharoitidagi islohotlar" edi. Harbiylarning necha oʻn yillik hukmronligidan soʻng birinchi marta fuqaro siyosatchi oliy lavozimiga saylandi. Bu davrda liberal-demokratik islohotlar oʻtkazildi. Muxolifat faoliyati parlament doirasidan chetga chiqmasligi belgilab qoʻyildi. 1997 yil 18 dek.da boʻlib oʻtgan saylovda esa Kim De Jung , 2002 yil dek. da boʻlib oʻtgan saylovda Ro My Xen prezident etib saylandi. Milliy bayramlari: 15 avg . — K. ozodligi kuni (1945); 3 okt. — Davlatga asos solingan kun. OʻzR bilan diplomatiya munosabatlarini 1992 yil 29 yanvarda oʻrnatgan.

Siyosiy partiyalari va kasaba uyushmalari. Yangi ming yillik demokratik partiyasi, 2000 yilda tuzilgan; Demokratik partiya, 1991 yilda tashqil etilgan; Yangi K. demokratik partiyasi, 1985 yilda asos solingan; Birlashgan xalq partiyasi, 1992 yilda tuzilgan; Birlashgan liberal demokratlar, 1995 yilda asos solingan; Demokratik xalq partiyasi, 2000 yilda tuzilgan; Buyuk mamlakat partiyasi, 1997 yilda asos solingan. K. kasaba uyushmalari federatsiyasi, 1946 yilda tuzilgan, Xalqaro erkin kasaba uyushmalari konfederatsiyasiga kiradi.

Xoʻjaligi. KR — joʻshqin rivojlanayotgan industrial-agrar mamlakat. Keyingi 30 yil mobaynida iktisodiy oʻsish surʼati jihatidan dunyoda oldingi oʻrinlardan birini egallab keldi. Yalpi ichki mahsulotda sanoat ulushi 34%. Milliy mahsulot hajmi aholi jon boshiga 1989 yilgi 4830 AQSH dollaridan 1996 yilda 10 ming dollarga yetdi. Yuksak texnologiyalarga asoslangan hamda eksportga mahsulot tayyorlovchi tarmoqlar va ogʻir sanoat ildam rivojlandi. Foydali qazilmalar orasida toshkoʻmir konlari juda katta ahamiyatga ega; temir, rux va mis rudalari, volfram, qalay, oltin, kumush qazib olinadi. Shunga qaramay, zarur sanoat xom ashyosining koʻp qismi chet ellardan keltiriladi.

S a n o a t i . Ishlab chiqaruvchi sanoat iqtisodiyotda yetakchi oʻrinda. KR kemalar, yengil avtomobillar, elektronika va elektrotexnika, neft, poʻlat, toʻqimachilik mahsulotlari ishlab chiqarish boʻyicha dunyoda oldingi oʻrinlardan birida turadi. Pxoxan shahrida mamlakatdagi eng katta metallurgiya kti bor. Bundan tashqari, rangli metallurgiya, kimyo, yengil sanoat korxonalari mavjud. Seul, Inchxon, Tegu, Pusanda ip gazlama, Chxonju va Kvanjuda tabiiy shoyi gazlama, Ulsan va Pusanda kema ishlab chiqarish markazlari barpo etilgan. Koʻpdankoʻp sholi okdash, un tortish, qand-shakar, soyani qayta ishlash, vinochilik, tamaki, baliq mahsulotlarini qayta ishlash va shahrik. korxonalar bor. Televizor, radiopriyomnik, velosiped, mototsikl, avtomobil motori, elektrotexnika asbobuskunalari ishlab chiqarish eng yangi texnika asosiga qurilgan. Qogʻoz, yogʻochsozlik, binokorlik ashyolari sanoati, uy-roʻzgʻor asboblari ishlab chiqaruvchi, hunarmandchilik korxonalari mavjud. Qudratli energetika bazasi vujudga keltirilgan (yiliga oʻrtacha 119 mlrd. kVt-soat). Hosil qilinayotgan elektr energiyaning 50% AESlarga toʻgʻri keladi. Mamlakatda aerokosmik sanoatini rivojlantirish dasturini amalga oshirishga kirishilgan. Biotexnologiya, gen injeneriyasi, lazer, kompozitsion materiallar yaratish sohasidagi ilmiy-texnikaviy ishlanmalar faol yoʻlga qoʻyilgan. Barcha sohalar gurkirab rivojlanishi tufayli KR korporatsiyalari tobora gʻarbdagi yetakchi kompaniyalarning jiddiy raqobatchisiga aylanib borayotir.

Qishloq xoʻjaligi. Kishloq va oʻrmon xoʻjaligida, baliqchilikda aholining salkam 18% shugʻullanadi. Bu tarmoqlar yalpi ichki mahsulotning 8% ni beradi. Qishloq xoʻjaligi mamlakat oziq-ovqat ehtiyojining 65% ni qondiradi. Yer maydonining 21%ga ekin ekiladi, shundan 50% sugʻoriladi. Koʻp joylarda yiliga 2—3 marta hosil olinadi. Dehqonchilikda sholi, arpa va bugʻdoy, shuningdek, makkajoʻxori, soya, kartoshka, batat, kanop, jenshen yetishtiriladi. Koʻp miqdordagi don chetdan keltiriladi. Chorvachilik suyet rivojlangan, qoramol, choʻchqa, parranda boqiladi, baliq va dengiz jonivorlari ovlanadi. Togʻli joylarda yogʻoch tayyorlanadi.

Transporti. Transport yoʻlilar uzunligi— 7 ming km, avtomobil yoʻllari oʻz. — 55 ming kmdan ziyod, dengiz savdo floti tonnaji 11,7 mln. t dedveyt. Dengiz portlari: Pusan, Ulsan, Inchxon, Masan, Pxoxan, Mokpxo, Yosu. Seul, Pusan, Teguda katta aeroportlar bor.

Tashqi savdosi iktisodiy jihatdan rivojlangan AQSH, Yaponiya, Kanada va Yevropa Ittifoqi mamlakatlariga qaratilgan. Rossiya va MDHdagi boshqa mamlakatlar bilan ham iqtisodiy hamkorlikni yoʻlga qoʻygan. Eksportida ishlab chiqarish sanoati mahsuloti ustun. Uning 95% ni tayyor mahsulotlar (kemalar, elektron tovarlar, televizorlar va boshqalar) tashqil etadi. Mineral xom ashyo ham chiqaradi. Chetdan yoqilgʻi, xom ashyo, oziq-ovqat, mashina va uskunalar, kimyo mahsulotlari oladi. Pul birligi — vona.

Maorifi, ilmiy va madaniy-maʼrifiy muassasalari. 6—11 yoshdagi bolalarning boshlangʻich maʼlumot olishi majburiy. Davlat oʻquv yurtlari bilan bir qatorda xususiy boshlangʻich va oʻrta maktablar ham bor. Boshlangʻich maktabda majburiy taʼlim joriy etilgan boʻlib, oʻqish muddati 6 yil, oʻrta maktabda 3 yil, oshirilgan darajadagi oʻrta maktabda 3 yil Magistraturani bitirganlarga ilmiy daraja beriladi. 500 dan koʻproq (shundan 400 tasi xususiy) oliy oʻquv yurti boʻlib, ularda 1 mln. 390 ming talaba oʻqiydi, yuzdan ortiq kollej va universitet mavjud, ulardan eng yiriklari: Seul davlat unti (1905), Yense, Kyonxi, Konguk, Kukmin, Koria, Xanguk, Xanyan kabi xususiy universitetlar. Texnologiya instituti, Qon tekshiruv instituti va boshqa ilmiy markazlar tashqil etilgan. 1958 yil tuzilgan Atom energiyasi boshqarmasi huzurida atom ener-giyasi va tibbiy radiatsiya institutlari ochilgan. Seulda Milliy fanlar aka-demiyasi, Milliy sanʼat akademiyasi, bir qancha i.t. institutlari, Milliy kutubxona, Seul va Koreya universitetlarining kutubxonalari, Milliy muzey, Milliy ilmiy muzey va h.k.lar mavjud.

Matbuoti, radioeshittirishi va telekoʻrsatuvi. KRda 700 ga yaqin kundalik gaz. nashr etiladi, ularning taxm. yarmisi Seulda chiqadi. Eng yiriklari: "Tona ilbo" ("Sharqiy Osiyo gazetasi", 1920 yildan), "Xanguk ilbo" ("Koreys gazetasi", 1954 yildan), "Choson ilbo" ("Koreya gazetasi", 1920 yildan), "Kenxyan sinmun" ("Kechki gazeta", 1946 yil dan), "Qoria gerald" ("Koreya xabarchisi", 1953 yildan), "Koria tayme" ("Koreya vaqti", 1950 yildan), "Seul sinmun" ("Seul gazetasi", 1945 yildan) va boshqa Renxap axborot agentligi 1980 yilda tuzilgan. "Qorian Brodkasting sistem" radioeshittirish va telekoʻrsatuv korporatsiyasi 1926 yilda tashqil etilgan. Yetakchi radiost-yalari: "Krischian Brodkasting Sistem", "Kikton Brodkasting Sistem" va "Asia Brodkasting Sistem" (asosan, xorijiy Uzoq, Sharq mamlakatlariga moʻljallangan).

Adabiyoti. Yapon mustamlakachilari mamlakatdan quvilgach, koʻpgina yozuvchilar istiqbolga umid ruhi bilan sugʻorilgan asarlar yaratishdi. Li Xa Yun, Kim Gvan Sop va boshqalarning sheʼrlarida istiqlol gʻoyalari aks etdi. Katta avlod prozachilari naturalizm va dekadentlik adabiyoti anʼanasini davom ettirdi. 1954 yildan prozachilarning yosh avlodi yetishdi, boʻlar Gʻarbda rasm boʻlgan "yangi tanqid" oqimi va antiromanizm nazariyasi taʼsiriga juda ham berilgan. Koʻp asarlar urush va yolgʻizlikka bagʻishlangan. Li Don Ji va Li Xyon Gi asarlarida mistitsizm hamda "sharq tafakkuri" oʻziga xosligi gʻoyalari aks ettirilgan. 1960 yil oʻrtalaridan urush azoblari, insonning yolgʻizlik hissiyoti, umidsizlik ohanglari ustunlik kila boshladi. 70—80-yillarda realistik ilgʻor anʼanalar kuchaydi, voqelikka tanqidiy munosabat rivojlandi (Kim Ji Xa sheʼrlari), adabiyotda ilgʻor tamoyillar paydo boʻla boshladi.

Meʼmorligi va tasviriy sanʼati. 1950—80 yillarda jamoat binolari, asosan, Gʻarbiy Yevropa meʼmorligi uslubida qurilgan (Seuldagi "Qoria eyr Layns" aviatsiya kompaniyasining binosi). Milliy meʼmorlik uslublari asosida zamonaviy konstruksiyalar bilan qurilgan binolar ham uchraydi. (Seul yaqinidagi "Uoker-Xill" oromgoh markazi). Turar joylarning aksariyati tipovoy loyihalar asosida quriladi. KR tasviriy sanʼatida oqimlar koʻp. Rangtasvirchilardan Kim In Sin, Li Jun Sop va boshqa yevropacha realistik oqimga, Kim Xvan Gi, Nam Gvan kabi rassomlar, Kim Yon Haq, Chon San Bom singari haykaltaroshlar esa modern oqimiga taqlid qiladi. Kim Gi Chkan, Pak Ne Xen ijodida milliy uslub yevropacha uslubga hamohang tarzda na-moyon boʻladi. Amaliy tasviriy sanʼat anʼanalari asosida buyumlar tayyorlash rivojlangan.

Musiqasi. Milliy musiqa sanʼati ayrim vatanparvarlar harakati tufayligina saqlab qolindi. Xalq xonandalik sanʼatining pxansori deb atalgan turi KR da qayta tiklandi. Musiqali dramaga oʻxshash bu turda aktyorlik, ashula va raqs uygʻunlashgan. 1945 yilda simfonik orkestr tashqil etilgan. Koʻpgina estrada ansambllari ishlab turibdi. Seulda opera truppasi boʻlib, u chet el (asosan, Yevropa) spektakllarini qoʻyadi. Simfonik orkestrlar va ayrim universitetlar huzurida musiqa kollejlari bor. "Miljun", "Tonʼyan" drama teatrlari, kichikkichik teatr truppalari mavjud. Ularga Gʻarb zamonaviy sanʼatining taʼsiri katta. Chonlar triosi, skripkachi Kim Yon Uk, qoʻshiqchilar Xans Chxve, Cho Sumi va boshqa ijrochilarning nomi dunyoga mashhur.

Kinosi. 1946 yil KR kinematografiyasi vujudga keldi. 40-yillar oxiridagi filmlar, asosan, Vatanni yapon bosqinchilaridan ozod qilishga bagʻishlandi ("Mudhish tun", "Ortikcha odam"). Keyingi yillarda vatanni birlashtirish kinematografiyaning asosiy mavzui boʻlib qoldi.

Oʻzbekiston — KR munosabatlari. KR 1991 yil 30 dek.da Osiyo — Tinch okean mintaqasi davlatlari orasida birinchi boʻlib OʻzR mustaqilligini tan oldi. Oʻzbekiston bilan KR oʻrtasida 1992 yil yanvarda diplomatiya munosabatlari oʻrnatilgandan keyin siyosiy, iqtisodiy va madaniy sohalarda keng hamkorlik aloqalari yoʻlga qoʻyildi. Mamlakatimiz rahbari I. Karimovning 1992, 1995, 1999 yillarda KR ga va KR prezidentining 1994 yilda Oʻzbekistonga rasmiy tashriflari chogʻida imzolangan hujjatlar oʻzaro hamkorlikning huquqiy poydevorini yaratdi. 1999 yilda oʻzaro tovar aylanmasi hajmi salkam 526,8 mln. AKSH dollariga yetdi. KR Oʻzbekistondan paxta tolasi, ip gazlama, kalava ip, elektr asbob-uskuna, xom teri, ipak, kimyoviy oʻgʻit olib, Oʻzbekistonga transport vositalari, elektr va mexaniq jihozlar, qora metall, kauchuk va rezina mahsulotlari, boʻyoqlar, turli xil jihoz va apparatlar, toʻqimachilik mahsulotlari yuboradi.

Oʻzbekistonda koreys sarmoyasi ishtirokidagi 80 ga yaqin korxona boʻlib, ular transport, elektronika, telekommunikatsiya, aloqa, toʻqimachilik kabi sohalarga mansub. "OʻzDEU avto", "OʻzDEUelektroniks", "Kabul-Oʻzbek kompani LTD", "OʻzSamsoʻngelektroniks" kabi qoʻshma korxonalar shu jumlaga kiradi. Ular avtomobil, xalq isteʼmol mollari, radio elektron maqsulotlar ishlab chiqarish bilan shugʻullanadi. Toʻytepada va Toshkentning "Koʻkcha" dahasida qurilgan toʻqimachilik korxonalari mahsulotlari chetga eksport qilinayotir. Fargʻona va Namangan shaharlarida ham shunday korxonalar barpo etiladi. Shuningdek, KRning 19 ta kompaniyasi OʻzR da oʻz vakolatxonasini ochgan. 1994 yildan buyon iqtisodiy hamkorlik va savdo-sotiq masalalari boʻyicha Oʻzbekiston-Koreya va KoreyaOʻzbekiston qoʻshma qoʻmitasi ishlab kelayotir. OʻzR Tashqi iqtisodiy faoliyat Milliy banki KR ning 10 ta banki bilan vakillik munosabatlari oʻrnatgan. Koreya Xalqaro hamkorlik agentligi (KOICA) bir necha yillar davomida respublika vazirliklari va idoralari bilan faol aloqa qilayotir. Shu tashqilot yoʻli bilan oʻzbek yigit-qizlari muntazam ravishda KR da malaka oshirayotir, Toshkent iktisodiyot universitetida va Moliya instituti huzuridagi litseyda kompyuter sinflari tashqil etilgan. Oʻzbekistondagi boshqa litsey va kollejlarni oʻquv asbob-uskunalari bilan jihozlash loyihasi amalga oshirilayotir. KR Maorif vazirligining 1992 yil maydan beri ishlayotgan Toshkentdagi koreys taʼlim markazida oliy oʻquv yurtlari muallimlari va talabalari uchun tanlov asosida malaka oshirish yoʻlga koʻyilgan. 1993 yil martda Toshkent sharqshunoslik institutida koreyashunoslik fakulteti ochilgan. Oʻzbekiston jahon tillari universitetida "Koreys tili markazi", Samarqand chet tillar institutida "Koreys tili va madaniyati markazi" ishlaydi. KRning Oʻzbekistondagi elchixonasi bu markazlarni eng yangi adabiyot va video hamda audio kassetalar bilan jihozladi.

Ikki mamlakat oʻrtasida madaniy aloqalar tobora kengayib borayotir. Oʻzbek madaniyat va sanʼat arboblari KR da oʻz mahoratlarini namoyish etish, Oʻzbekistonda koreys madaniyati haftaliklarini oʻtkazish odat tusiga kirib krldi. 1998 va 1999 yillardagi ana shunday xaftalik doirasida Toshkentda koreys kitoblari va fotosuratlari koʻrgazmasi, koreys sanʼat arboblari va rassomlari koʻrgazmasi uyushtirildi. Sport turlari va koreys anʼanaviy oʻyinlari namoyish etildi. Kinofilmlar koʻrsatildi, nihoyat Alisher Navoiy nomidagi teatrda mashxur koreys ashula va raqs ansambllari katta tomosha koʻrsatishdi.[1]

  1. OʻzME. Birinchi jild. Toshkent, 2000-yil